
1. Ҳар ерда имкон қидиринг
Янги имкониятлар қидира туриб, фақат кўзингиз тушган жойлар билангина чекланманг — ўзингизнинг профессионал ва молиявий фаолиятингизнинг барча жабҳаларини қамраб олишга ҳаракат қилинг. Умумий манзарани ҳосил қилиб олгач, бу жабҳаларнинг ҳар бир бурчагини тинтувдан ўтказишга эринманг — потенциал имконият ҳар қандай жойда биқиниб ётган бўлиши мумкин.
2. Ҳар қандай вариантни кўриб чиқинг
Сиз учун ўта аҳамиятсиз ёки арзимайдиган имкониятлар бўлмаслиги керак — ҳар бир имкониятдан фойдаланиш керак. Фаолият кўрсатиш учун имкон пайдо бўлиши ҳамон уни муваффақиятли амалга ошириш пайидан бўлинг. Ёдда тутинг: катта мақсадлар сари одимлар майда қадамлардан иборат бўлади. Continue Reading
