Замонамизнинг таниқли ёзувчиларидан бири бўлган Пауло Коэльонинг асарлари миллионлаб ўқувчилар қалбидан жой олган. Айни пайтгача унинг йигирмадан ортиқ китоби нашр этилган бўлиб, улар орасида энг таниқлиси “Алкимёгар” асаридир.
Қуйида ёзувчининг ҳаёт, севги-муҳаббат ва тақдир ҳақидаги иборалари билан танишасиз.
Бирор нарсани қаттиқ хоҳласанг, бутун Коинот бу истагинг амалга ошишига хайрихоҳ бўлади.
Ҳаёт доимо ҳаракат қилиш учун муносиб лаҳзани кутади.
Баъзида хазина шундоққина ҳовлингда кўмилганлигини англаш учун бутун дунёни айланиб чиқишга тўғри келади.
Баъзида ҳаёт икки инсоннинг бир-бири учун қанчалик керакли эканликларини кўрсатиш учун уларни айро қилади.
Кутиш – энг оғир ишдир.
Агар сен фақат гўзалликни кўра олсанг, демак, қалбинг ҳам гўзалдир. Зеро дунё худди кўзгуга ўхшайди, унда ҳамма ўз аксини кўради.
Ҳамма орқангдан истаганини, кўзингга қараб эса ўзига керакли гапни гапиради.
Севги инсонни қанчалик тез ўзгартирса, умидсизлик ундан ҳам тезроқ ўзгартиради.
Бизни кутишаётган жойда айнан керакли вақтда пайдо бўламиз.
Адашиш – қизиқроқ нарсани топишнинг энг яхши йўли.
Манзилга етиб келгач, одамлар ўзларини бошида қийнаган қўрқув устидан кулишади.
Фаришталар доим биз билан бирга, улар тез-тез бизга ниманидир айтиш учун бошқаларнинг лабларидан фойдаланишади.
Ўзини доимо бахтсиз ҳис қилиш бемаъни машғулот.
Сен нимани излаётган бўлсанг, у ҳам сени излайди.
Барча жавобларни топишим билан барча саволлар ўзгариб кетди.
Инсон ҳамма нарсанинг аксини қилади. Катта бўлишга шошилади, кейин эса ўтиб кетган болалигини соғинади. Пул топиш учун саломатлигини йўқотади, сўнгра саломатлигини қайтариш учун пулини сарфлайди. Бугунини ўйламасдан келажагини ўйлайди, оқибатда на бугуни, на келажаги бўлади. Худди асло ўлмайдигандек яшайди ва худди асло яшамагандек ўлади.
Одамлар ҳамма нарсани ўзгартиришни ва шу билан бир вақтда ҳамма нарса асл ҳолича қолишини исташади.
Нимани ҳис қилсанг, ўшани гапир ва нимани ўйласанг, шуни қил. Сукут тақдирларни синдиради.
Ҳамма нарса ҳар доим яхшилик билан тугайди. Агарда ҳаммаси ёмонлик билан тугаса, бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас.
