САНЖАР САЪДУЛЛАЕВ
Исми-шарифи: Санжар Саъдуллаев Туғилган санаси: 10 июл 1954 йил
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри Маълумоти: Тошкент Давлат театр ва санъат олийгохининг
драма ва кино актери бўлими
Иш жойи: УзТВ ешлар канали режиссери Турмуш ўртоғи Марҳамат Саъдуллаева, тарбиячи
Фарзандлари: Сарвар Саъдуллаев, хокимият ходими, Дилноза Саъдуллаева, дизайнер
Гулноза Саъдуллаева, лицей ўқувчиси
Нимани гапириш ҳар доим муҳим булавермайди, қандай гапириш эса доимо муҳим . Ким атганди-я? Менимча, Максим Горький. Аччиқина кахва ва ширали овоз уйгунлиги шу иборани едга солди,
Интервьюга икки ойдан ошик тайергарлик курилди. Тайергарлик эса доимо бир хил сценарий асосида кечарди:
– Ассалому алайкум Санжар ака! Эртага ёки ундан кейинги кунларга интервью борасида режаларингиз қандай?
– Умуман олғанда эртага бўлади, балки уни эртасига қилармиз? йўқ,
кейинги ҳафта қўнғироқлашайлик. (хижолатланиб) ҳафа эмасмисиз?
(кувнок оҳангда) – Асло! Унда яна қўнғироқ қиламан. (ичимдаги овоз эса вишиллайди: Улибманда! Икки ойдан бери ҳадеб ҳафа булаверадими одам деган?!)
Кунлардан бир кун эса нечундир сценарийдан четлашган ҳолда Санжар ака:
– Жуда хижолатдаман. Келинг, эртага учрашаколайлик, ҳамма ишларимни барвақтроқ бажаришга ҳаракат қиламан, деб қолдилар.
Аччиқ кахва-ю, Санжар аканинг ширали овози. йўқ, мен интервью олмадим, мен дам олдим. Чунки, тан оламан менинг севимли ичимлигим кахва бўлса, севимли актер овози эса – Санжар Саъдуллаевга тегишли.
Бугунги кунда Сиз энг сирли ва махфийлаштирилган актер ҳисобланасиз. Инсонларнинг диққат-эътиборини ўзингизга қаратмасликга ҳаракат қиласиз.
– Нега энди сирли? Сирли эмас, ҳамма қатори. Мен ўзи шунақаман. Мен яхши ишлашга, ишимни яхши бажаришга ҳаракат қиламан. Камтар кўриниш учун эса ҳаракат қилинмайди. Инсон ўзи Туғилганидан камтар бўлиш керак. Бу нарсага ҳеч қаерда ўқитишмайди, ўргатишмайди, бу нарса одамни ўзида бўлиш керак. Агар одамни ўзида бўлмаса-ю, унга миллион марта гапирсангиз ҳам у камтар бўлолмайди. Бу нарса инсонни онгида, конида, баданида бўлиш керак. Мен шундай деб ўйлайман.
Шахсий ҳаётимга тегишли бўлган нарсани ҳаммага ошкора қилишни умуман хохламайман, чунки ҳаётимга тегишли бўлган нарса ўзимники ва фақат менга тегишли. Ичимдагини, дилимдагини биров билишини хохламайман.
– ҳаётда Сиз овозингизга чирой бериб гапирасиз. Ана шу овозингиз айрим вазиятларда яхши кўрол бўлишини сёзган ҳолда, унга чирой бериб сўзлайсизми?
– қаердан олинди бу гап? Мен гаплашаетганимда, ҳеч қачон овозимга чирой бериб гапирмайман. Бу тўғрисида ўйламайман ҳам. Овозингиз чиройли деб кўп айтишади, аммо уни кўрол сифатида ишлатиш, йўқ! Мен ҳаётда ҳам, телефонда ҳам, дубляжда ҳам шу овозни ишлатаман.
– Ана шу овозингизни асраб-авайлайсизми?
– яқинда Николай Басковнинг берган интервьюсини кўриб қолдим. Унга: қанақа қилиб овозингизга қарайсиз? қанақа қилиб овозингизни бир маромда, бир нуқтада ушлаб турасиз – деб савол беришди. Бунга жавобан Басков: Мен овозимга нихоят даражада эъзозлаб қарайман. Эътибор бераман, совук нарса емасман, спиртлик ичимлик ичмайман, сигарета чёқмайман дёди. Унинг жавоби менга екди. Чунки аслида шунақа бўлиш керак. Овоз билан тирикчилик қиладиган инсон, ана шу нарсани кадрлай билиш керак, Оллох берган неъмат, уни ҳаммагаям беравермайди. Мен эса бундай нарса қилмайман!
Албатта муздек нарса ичмайман, аммо мана шу овозим экан дея алохида бу тўғрисида ўйламайман. тўғри, томогим оғриб туради, аммо шундаям алохида чоралар курмайман. Биринчидан, овозимни гаройиб овоз деб ҳисобламайман. Оддий бир овоз. ҳамма қатори, (ўйланиб) фақат мен шу овоз билан ифодали қилиб гапира оламан, ўқиб бера оламан, бўлди.
Генералликни орзу қилмайдиган солдатни ўзи йўқ . Сизда эса аксинча ҳолат юз берди: ҳар бир актер режиссерлик ҳақида орзу қилса, Сиз режиссерликдан актерликга берилиб кетдингиз.
– Бу ҳақида ўзим ҳам кўп ўйлаганман. Касбим нуқтаи назаридан қараганда мен актерман, драма ва кино актери йўналиши бўйича олийгохни тамомлаганман. Лекин ўша ўқиетган кезларим ҳам актер бўламан деб ўйламаганман. ҳатто орзу килмаганман. Мен ҳозир ҳам ўзимни актер деб ҳисобламайман. Мен режиссерман. Чунки яхши актер режиссер була олади, бунга мисоллар кўп. Аммо яхши режиссер актер бўлолмайди.
Балки режиссерлик кондан-конга утардир, балки юктирилади. Бир нарсани кўп ўйлаганман – қандай қилиб режиссер ўзи ҳис қилмаган нарсани актерга ўргата олади. тўғри, режиссер катта назарий тажрибага эга, аммо назария уз йўлига, ахир амалиетда ҳам синаб, қўллаб кўриш керак-ку?!
– ҳали-ҳамон ўзингизни режиссер деб ҳисоблар экансиз, режиссурага дахлдор бирор-бир асарга кул уриш ниятингиз ҳам йўқ эмасдир?
– ғоялар бор. Энг асосийси хохиш бор. ўша ғояни амалга ошириш учун имконият ҳам бор. Лекин ҳар бир катта иш олдида катта тусиклар тўргани каби, бу ерда ҳам муаммолар бор.
Инсон бор-ки, барибир орзу-ҳавас билан яшайди. Шу қатори мен ҳам. Мен ушбу ғоямни амалга оширишни жудаям хохлайман, куч-қувватим ҳам бор, етарли даражада онгим ҳам бор, аммо кундаланг турган муаммолар ҳалақит бериб турибди. Худо хохласа, улар ҳам йўқолар.
– Тасаввур этинг. Сиз фильм дубляжида иштироқ этаяпсиз, аммо актер сифатида эмас, балки режиссер сифатида. Актерликга кимни тақлиф қилган бўлардингиз, қайси овозларни уз фильмингизда иштироқ этишини истардингиз?
– Менга қолса, ўша фильмда уйнаган актерларнинг ўзи ўзига овоз берса. Аммо овоз тўғри келмаслиги ёки соҳани яхши билмаслиги туфайли қийналиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги дубляжчиларимиз, шу жумладан мен ҳам уз егимизда ўзимиз ковурилаяпмиз. Янги овозларни жалб этиш мумкин, аммо улар билан ишлаш керак, уларга вақт ажратиш лозим. Фильм олинганда эса, ҳар бир жараён тез утиш керак. Умуман олғанда, ҳурматли режиссерларимиз ду бляж жараёни тезлик билан утиш тарафдори.
Менга Наримон Латипов, тулқин Тожиев, Екуб Ахмедов, Обид Юнусов, ҳамза Умаров овозлари жудаям ёқади. Улар дубляж қилган фильмларни мазза қилиб кўраман. Лекин қачонлардир ўзим шу соҳага кираман деб ҳечам ўйламаганман. Мени Мукамбар Рахимова тақлиф қилганлар.
– Айтишларича, Сизда инжиклик кучли экан.
– Инжиклик ҳаммада бор. Кимдир шу инжикликни кўрсатади, кимдир кўрсатмайди. Кимдир инжиклигини гийбат орқали, орқаваротдан чиқариши мумкин. Лекин менинг инжиклигим сабаби мен қилинаетган ишнинг савияси ва вақтини ўйлаган ҳолда инжиклик қиламан. Тепса тебранмас, боқи бегамларни жудаям ёмон кўраман. Тез, ихчам ва чиройли бажариш керак ишни. Ана шу борада инжиклигим сезилади.
– Дубляжда овоз бир-бирига тушди деган тушунча мавжуд. Агар овозлар бир-бирига тушса-ю, аммо партнер Сизга тушмаса, яъни ёкимсиз бўлса, нима қиласиз?
– Бу саволни менга жудаям кўп беришади. Демак-ки, билишаркан мени (кулади). Бунақа вазият кўп бўлади менда. Бунга куз юмишга ҳаракат қиламан. ўша партнерни эшитмасликга, унга қарамасликга ҳаракат қиламан. фақатгина уз ишимни бажаришга ҳаракат қиламан, бас! Айрим ҳолларда, ўша одам ўрнида бошқаси ўтирибди деб тасаввур этишга ҳаракат қиламан. Шу нарсани ўзимга сингдиришим мумкин. Бор-йўғи экрандаги актерга қараб ишлайман, ҳолос. Буни техника дейдилар. қачонки юрак сукут сақлаб, техника уз ишини бажарса, юқоридаги вазият содир бўлади. Бу кай бир маънода конвейерга ўҳшаб кетади.
– Маълум бир фильм дубляжида иштироқ этиб, маълум бир актерга овоз бериш истаги Сизда тўғилмаганми?
– Туғилган. Дубляжда ишлашни бошлаганимда, мени ҳавасимни келтирган Одам-амфибия фильмидаги Ихтиандр образи эди. Шу фильмда уйнаган ўша актерни жудаям яхши кўраман ва унга овоз бергим келган. Айниқса бир жойи менга жудаям ёқади. Ихтиандр Гуттиера олдига дўконга кирганда: Мен сени севиб қолдим дейди. Киз унга: қанақасига, бир кўришдаек севиб колиш мумкин деса, ўша жойи ҳеч куз олдимдан кетмайди, йиғит ғалати бўлиб, кум-кук кўзлари билан кизга қарайди-да: бошқача муҳаббат ҳам борми? – дейди. Шу жойи даҳшат! Мен фильмни шу жойи учун ҳам кўраман. раҳматли Наримон Латипов овоз берган, барибир ундан зўр овоз беролмасдим ҳам, Лекин бу орзу.
Яна Ричард Гирга овоз беришни ҳалиям орзу қиламан. Красотка деган фильмни жудаям яхши кўраман, ҳаттоки дубляж қилайлик деган тақлифни ҳам киритдим. Аммо айрим сабабларга кўра, афсус, бўлмади. ўша кинони узбек тилига угирилишини хохлардим. Биласизми, Ричард Гирга ўҳшашлик борлигини мен ўзимда сезаман.
– Ута хотиржам инсонга ўхшайсиз. Хотиржамликга яна мулозамат, маданият ва зиелийликни кушсак, Санжар Саъдуллаевнинг портрети чиқади. бўларнинг баъри оилангизда сингдирилганми?
– Зиелийлик оиламда сингдирилмаган. Зиелий бўлиб тўғилиш керак, зиелилик конда бўлиш керак. Бизни оила оддий оила бўлган. Ишчи-хизматчилар оиласи. Лекин китоб ўқиш, санъатга қизиқиш бўлган. Уруг-аймогимизда санъаткорлар йўқ, аммо онам раҳматли билан Мўқимий театрига тез-тез бориб турардим. ўша вақтлари жудаям машхур бўлган Тошболта ошик спектақлида уйнаган Сойиб Хужаевларнинг ижросини кўриш менга насиб этган.
Оилада биз бешта ўғил эдик, барчамизга тўғрилик, бировга ёмонлик қилмаслик, ҳалол бўлиш, бировнинг ҳаккидан қурқиш сингдирилган. ҳаётда ҳамма нарсага уз кучи билан эришиш сингдирилган. Ота-онамиз уз ҳатти-ҳаракатлари ва гаплари орқали муътадиллик, аста-сёкинлик билан ўргатишган.
Зиелийликга эса ўргатиб бўлмайди, бу вақт билан бирга келадиган нарса. Бу умрингиз давомида йиғадиган бойлигингиз. Зиелий деб 18 яшар болани айтолмайман (гарчи у зиелийлар оиласидан чиқган бўлса ҳам). Зиелийлик еш бир ерга борганда насиб этиши мумкин, уни ҳам агар йиға олсангиз. Бу бойликни ўзингиз билан олиб кетмай, ташлаб кетишингиз керак!
– ҳар бир инсон бир нимадан таъсирланади. Сиз нимадан таъсирланишингиз мумкин?
– Мени кўнглим буш. Бировни қийналганини курсам, менга ёмон таъсир қилади. Кондан қўрқаман. Бировни дилини оғритиб қўйишдан қўрқаман.
Нимадан таъсирланаман? Куни-кеча Киш сонатаси ни рус тилидаги сўнгги сериясини тугатдим. Охирида Жун Санг кўзи ожиз ҳолида янги уйиға кирганда Южин турган бўлади. У курмайди-ку, бор-йўғи шарпани сезади, ўша ерда мен йиғладим, биласизми, буни тушунтириб бериш қийин. Бу ўзидан-ўзи эмас, юракдан келадиган нарса. Лекин актерларнинг уйини ҳам таъсир қилади, миянгизда эса бошқа фикрлар. Масалан, мен икки маротаба дубляж килдим Киш сонатаси ни ва ўша жойиға келганда иккала маротаба жудаям таъсирланиб кетдим. Умуман мен таъсирчан инсонман. Менга ноурин айтилган гапни ўзи ҳам таъсир қилади. Билдирмайман, аммо бу нарса зирапча каби қалбимда колади ва тирнайди.
– Кимгадир ҳавас қилганингиз каби, Сизга ҳам ҳавас кўзи билан қарайдиганлар бор. ўшалар Сизни овозингизни телевидениенинг барча каналларидаги деярли ҳар бир сериалда, кўпдан-кўп ҳужжатли ва бадиий фильмларда, FM тулқинларида овозингизни эшитиш имконига эга. Аммо оммавий овоз ни кўп микдорда эшитиш, эртами-кечми, меъдага тегиши ҳам мумкинку?
– Бу мени қийнаетган энг нозик масалалардан бири. Худди шу тарзда мен уз фикримни барча овоз режиссерларига билдираман.
Биласизми, мен йўқ деелмайман. Мени ҳурмат қилиб, истеъдодимга қандайдир бахо бериб чақиришар экан, мен қанақасига рад жавобини беришим мумкин? Мени чақиришаяптими, демак мен керак эканман! Менга ўша тайерланаетган кўрсатув ёқмаслиги мумкин, ўша тўзилаетган матн маъқул келмаслиги мумкин, аммо мен йўқ деелмайман. Бу ҳам балки кўнгил бушлигиданми? (ўйланиб) Мен Баходир Косимовга: ўйламаяпсизми, овозим сал кўпайиб кетаяпти. ўзим томошабинни меъдасига тегиб колишдан чўчийман – десам, овоз режиссери биласизми нима деб жавоб бердилар: Санжар ака, меъдага тегадиган ва тегмайдиган овозлар бор. Сизнинг овозингиз ҳеч қачон, ҳеч кимнинг меъдасига тегмайди – дёдилар. Худди шундайлигича гапирдилар. Шу гапни эшитиб, албатта, хурсанд бўлдим. раҳмат, шундай ўйлашар экан. Лекин меъердан ошик меъдага тегиб кетмаслик ҳам керак. Мен шундан қўрқаман-ки, бир кун келиб: Яна шуни овози-ми? бошқа одам йўқ-ми? дейишмаса эди. Агар шу гапни эшитсам, мен жудаям қийналаман.
бошқа томондан олиб қараса, агар биттасига ёки иккитасига рад жавобини берсам, эртасига бошқалари ҳам чақирмай колади. Буни бўрни кўтарилиб қолибди ёки бу инжик бўлиб қолибди кабилидаги гаплар пайдо бўлади. Шунинг учун мажбурман! Аммо урта меъерни сақлаб колишга ҳаракат қиламан. Дарвоқе, ҳамма нарсада уртача бўлган яхши. қанчалар тез кўтарилсангиз, шунчалар тез кулайсиз. Кулашингиз ҳам қийин бўлади. Уртадан кулаб тушгандан кўра баланддан тушиш анча оғриклироқ бўлади. ҳамма жабҳада, яшашда, юриш-туришда, ичиш-ейишда ҳам урта меенада бўлган яхши.
Назира Иноятова


Salom. Men Sanjar sadullayev ijodiga juda qiziq aman, muxlis man. Lekin hiç ko’rmaganman ya’ni o’zini korsatmaydigan yagona aktyor bsa kk den o’ylayman. Sizdan iltimos biror rasmlari yoqmi filmda rol o’ynagan bsa obrazlarini ko’rsatolasizmi
LikeLike
Почта оркали алокага чикинг mr.xurshidbek@gmail.com
LikeLike
Salom. Men ham Sanjar sadullayev ijodiga juda qiziq aman, muxlisiman. Sizdan iltimos biror rasmlari yoqmi filmda rol o’ynagan bo’lsa obrazlarini ko’rsatolasizmi?
LikeLike
Boshqatdan maqolaga tashrif buyuring
LikeLike